Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайси бири маъқул?

14:29 / 27.11.2023 | Жавоҳир | 561

Ассалому алайкум! Жамоат намози ва энг олдинги сафда туришнинг афзаллиги таъкидланган. Жамоат намозига эртароқ бориб доим биринчи сафда туришга интиламан. Яқинда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 2-жузини ўқиш давомида 40-бетда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Сиздардан бирортангиз ўзи яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча, мўмин бўла олмайди» ҳадиси шарифни ўқигач бир савол пайдо бўлди. Мен 1-сафда туришга ҳарисман ва буни яхши кўраман. Ҳадисга кўра мени иймоним комил бўлиши учун мендан кейинги сафда турган одамга, аниқроғи ёши катта одамга ўрнимни бўшатиб беришим лозим бўладими? Чунки бу ҳолатда ёши улуғларни ҳурмат қилиш маъноси ҳам бор. Излаш хизматидан қараб чиқдим. Ким биринчи келса, ўша биринчи сафга ҳақлироқ деб жавоб берган экансизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи сафда туришнинг фазилати жуда улуғ. Ушбу сафга ким биринчи келса ўша киши хоҳ ёш бўлсин хоҳ қари бўлса унда туришга бошқалардан ҳақлироқдир. Аммо ёши улуғ отахон ёки олим киши келиб қолса уни эҳтиром қилиш учун жойини бўшатиб берса савобли амални қилган бўлади. Аммо бу шундай қилишга мажбур, ёшлар биринчи сафда туришлари мумкин эмас деган маънони англатмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat