Ассалому алайкум! Дўконга агар бирон киши нарсани бошқа дўконда олиб бўлган ва нарҳни солиштиргани киргани билиб қолсам, албатта қимматроқ айтаман нарҳни ўзим белгилайман бу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммага айтадиган нархингизни айтинг. Ўша харидор хиёр билан сотиб олган ёки алданган бўлиб, бозорни ўрганаётган бўлиши мумкин. Агар ундай эмаслигига ишончингиз комил бўлса, кўнглини хотиржам қилиб нарх айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!