Ассалому алайкум! Устозлар бераётган жавобингларни савобини Аллоҳ кўпайтириб берсин. Берадиган саволларим қуйидагича: 1. Ҳар куни уйқудан эртароқ уйғониб, ният қилиб, таҳорат олиб, бир марта ишонч билан «Аллоҳумма! Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтании ва ана ъабдука. Ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатўту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака биниъматика ъалайя. Ва абуъу би занбии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта» истиғфорини ўқинг. Ким уни ишонч билан наҳорда айтса-ю, ўша куни кеч киришидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. Ким уни ишонч билан тунда айтса-ю, ўша кечаси тонг отишидан олдин ўлиб қолса, аҳли жаннатдан бўлур. 2. Етти марта “Ҳасбияллоҳу, лаа илааҳа иллаа ҳува, алайҳи таваккалту ва ҳува роббул аршил азийм”ни ўқинг. 3. Уч мартадан “Ихлос”, “Фалақ”, “Наас” сураларини ўқинг. 4. Бомдод намозигача 101 марта “Астағфируллоҳал азиймаллазии лаа илааҳа илла ҳувал-Ҳайял-Қайюма ва атуубу илайҳи” деб ўқинг, ҳар куни бомдод намозигача ўқинг. 5. Бомдод намозидан сўнг етти марта “Аллоҳумма! Ажирнии минан-наар” ўқинг. 5. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллоҳу Алайҳи Васалламга 100 марта саловот айтинг. 6. 100 марта “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр” деб ўқинг. 7. 100 марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм” деб ўқинг. 8. Кечгача “Астағфируллооҳа ва атуубу илайҳ”ни ва “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм”ни ўқиб юринг. 9. Шом намозидан сўнг етти марта “Аллоҳумма! Ажирнии минан-наар” ўқинг. 10. Фақат “Шом” ва “Хуфтон” намозлари орасида “Аллоҳумма солли ъала саййидинаа Муҳаммадин ва олиҳи камаа лаа ниҳаята ликамаалика ва ъадада камаалиҳи”ни ўқиб юринг. Ушбуни ҳар куни “Шом” ва “Хуфтон” намозлари орасида айтинг, чунки хотирани кучли қилади. 11. Ухлаш вақтида уч мартадан “Ихлос”, “Фалақ”, “Наас” сураларини ўқинг, бир марта ишонч билан «Аллоҳумма! Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. Холақтании ва ана ъабдука. Ва ана аъла аҳдика ва ваъдика мастатўту. Аъузу бика мин шарри мааа сонаъту. Абуъу лака биниъматика ъалайя. Ва абуъу би занбии. Фағфир лии, фаиннаҳу лаа яғфируз-зунуба илла анта»ни ўқинг. Ўзим ҳар куни эрталабдан кечгача ушбу “Истиғфор”лар, “Сура”лар, “Тасбеҳ”лар ва “Саловот”ларни қайси вақт ва неча мартадан ёзилган бўлса ўқиб юраман. Буларнинг ҳаммасини ИСЛОМ.УЗ сайтидан ўқиб олганман. Энди шуларни битта қоғозга жамлаб, чиқариб онам ва аёлимга бериб ўқиб юришларини илтимос қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буларнинг барчасига очиқ-ойдин саҳиҳ ҳадислар бор. Валлоҳу аълам!