Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнота

22:31 / 04.08.2023 | Xadidja | 788

Ассалому алайкум! Бу савол мени икки йилдан бери кийнайди. Келин бб тушганимдан куп жанжаллар булиб охири кайнотам эримга акасига айт олиб кетсин деди. Дадамга бу гап етиб бориб олиб кетайликми деб тел килганда йук кизишиб кетибман яшайверсин деди кайнотам. Ушанда дадам сзлардаги барча келишмовчиликлар бекорчиликдан деб, шунинг учун узларига кушни булган тумандан эримга юкорирок маошга ва мансабга иш топганини айтдилар. Бошида хар куни 1.5соатлик йулга катнадик кейинчалик уша ердан арендага уй топиб ок фотиха олиб кучиб чикдик. Кейин камрок борадиган булдик Шундан бери сени кайнотанг олиб кетти сен хотин кулисан сен аёлсифатлисан деб эримни камситади. Ажрашиб борай деса уша ерда хотининг бн бахтли булсанг яшайвер менга оила бузгунчиси деган гап кк эмас дейди. Яшаб юрсак телда ёки борганларимизда огир гаплар билан хакорат киладилар кул кутарадилар эримга. Сабаби улар мени дадам учун келин килган эканлар дадам кераклича улар бн якин булмаетгани учун хафсаласи пир булибди. Улар куда тараф хам келин хам атрофимда айланиб кунглимни олсин деяптилар. Куда тараф хар кун тел килиб хол ахвол сурашини талаб килишяпти. Бошида кайнотамни ишга кузатиб ишдан кутволиб келса атрофида айланай десам бошдан ойок менга тикилиб ёки угли йуклигида ярим тунда хонамни такиллатиб менга хадиялар берадиган булди. Бизнинг оилада дадам бн саломлашишдан нарига утилмаган. Кайнотам очикдан очик улар бн гаплашиб утиришимни ёки овкатланаетганида ёнида утиришимни талаб килардила.( кайнонам бн муносабати яхши эмас) Бу мен учун жуда катта машаккат. Шунинг учун столни тайёрлаб кузидан йирок булсам жанжал кутарарди. Шу сабабли кетгандик. Хозирда хомиладорман ва 8 ойлик чакалогимиз хам бор. Эримга мен уларни талабига жавоб беролмайман сиз бораколинг уша ердан уйланинг уларни рози килинг десам йук дейдилар уларга мен эмас сиз кераксиз деб. Чунки маракаларла узлари борса кайнотам хакоратлаб уйдан хайдайдилар нега хотинингни олиб келмадинг деб. Агар эрим шундай яшашда давом этса мени деб гунохкор булмайдими? Улар тинмай сен бизни шарманда килдинг сендан рози эмасмиз келинни олиб келмасанг дейишяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайнотанинг келинга шаҳвоний назар билан қараши ҳаром. Бордию шаҳват билан баданига тегса ўғли ва келини ўртасидаги никоҳ ҳаром бўлади. Келинлар оилани сақлаб қолиш учун бундай қайноталардан узоқ юришлари зарур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat