Ассалому алайкум! Хато ёзган бўлсам Аллоҳ кечирсин! Эсимда борича ёзишга харакат қиламан: Бир кун бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб эридан шикоят қилади яъни эрим кўп аёллар билан зино қилади, гаплашади мен бунга чидолмаямман норозиман. Эй Расулуллоҳ менга бир дуо ўргатинг мен эримни ўзимга қайтарай дейди. Шунда Пайгамбаримиз саллаллоҳу алайхи вассалам “Ўргатаман фақат бу дунёдиги яхши амалларинг эринга қилган хизматларинг қабул бўлмайди, шунга розимисан” дерканлар. Шунда аёл мен сабр қиламан деган экан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадисни билмас эканмиз. Валлоҳу аълам!