Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир инсон оилада исломдан мукаммал таълим олмаган, ибодат фақат намоз ва рўзадан иборат деб тушунган бўлса чақимчилик, ғийбат, ўғрилик(майда чуйда масалан қўшнисини мевасидан олиш, ўртоғини ручкасисини, токчадаги пулни сўрамай олиш каби) зино, ёлғон гапириш, жонли мавжудотларни суратини чизиш кабиларни гуноҳи кабиралигини, умуман гуноҳлигини билмаса кейинчалик ўқиб билган бўлса ва астойидил тавба қилиб бу ишларни қилмаса яна фотихаланган никохи бўлмаган қизни қучоқлаб ўпса буни зиномас зино фақат бирга бўлиш деб тушунса кейинчалик буни ҳам оғир гуноҳлигини билиб товба қилиб Аллоҳни авфидан умидвор бўлса бўладими? Бундан ташқари ҳаёти хатою гуноҳга тўла. Сизларни жавобингиз жуда мухим илтимос, бу инсон ўзини тубанлашиб кетган махлуқ сифатида кўради, зора жавобингиздан кейин унда Аллоҳнинг мағфиратига умид уйғонса.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Асосийси тавба қилиш ва тавбада содиқ туриш.