- Ва алайкум ассалом! 1). Намоз вақтларига тўғри келадиганини топинг.
2). Шариатда сув зарар қилса таяммумга рухсат берилган. Агар юз-қўлингизни ювиб бошингизга масҳ тортиш зарар қилмасаю оёғингизни ювши зарар қилса маҳси кийишингиз мумкин. Агар юз-қўлингизни ювиш зарар қилса инсон таҳорат олиши учун 250гр сув кифоя қилади. Яъни илиқ сувни олиб ишқаласангиз 1-2 томчиласа бўлди. Шунда ҳам зарар қилса таяммум қилишингиз мумкин. Ҳар намозга таҳорат олиш шарт эмаслигин ҳам билсангиз керак. Бир таҳорат агар синмаса беш вақт намозга ҳам кифоя қилади. Валлоҳу аълам!