Ассалому алайкум! Дўстим энди намоз ўқишни бошлади, лекин сураларни китобдан ўқиб ёд ололмаяпти. Шу сабабдан мен билан бирга ўқиса, мен ўқиганимда ният, сано, руку, саждани овоз чиқариб ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Машқ сифатидан намоздан ташқари ҳолатда қилишингиз мумкин. Фарзларни ундай қилманг. Валлоҳу аълам!