Ассалому Алайкум Ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ ҳурматли ва фазилатли шайҳ жаноблари мен сизга битта ко'п берилган саволни бермоқчи эдим . мен буни жавобларни ҳам излаб топиб о'қидим лекин негадир ко'нглим то'лмади . мен имомликка биринчи бо'либ тажвиди бор одам даҳлдор эканини билдим аммо менда қуйидаги масала бор . мен 2 та одамга имомлик қиламан аммо тажвидни билмайман шундай бо'лса ҳам намозни Қур'онни қоридан эшитганимдек о'қишга ҳаракат қиламан . ва яна афсуски ҳозирда тажвидни о'рганишга имконийиат ё'қ Иншааллоҳ о'рганишга қаттиқ ният қилдим . аммо қолган 2та менга иқтидо қиладиган одамлар мендан ко'ра кам сура билишади мендан ко'ра намоз арконлари ва шариат илмини ҳам кам билишади шундай вазиятда мен имом бо'лсам жоизми ? савол-жавоб бо'лимида Қур'онни тажвидсиз о'қиса гуноҳкор бо'лади дегандай гап о'қидим илтмос менга шу масалада фатво берсангиз тажвидсиз имом бо'либ гуноҳкор бо'лмаяпманми экан деб жуда ко'нглим г'аш бо'лаяпди сизга юксак эҳтиром ила Абдулвоҳид
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Илмингиз ва қироатингиз улардан яхши бўлгани учун уларга имом бўлишингиз дуруст.