Ассалому алайкум! Мен бир дўстим билан битта курсда ўқиймиз. Абитуриент бўлганлигимиз боис бир қанча китоблар сотиб олиб ишлаш керак. Бир куни шу бола курсдегилардан пул йиғиб берилар китоб олиб келиб бераман деди, шунда бизни курсдан 5та ўқувчи ва бошқа курсдегилардан 20та ўқувчидан жами 600минг сум пул олди. Китобнинг нархи 24минг сўм эди. Кейин у бола китоб дўконига бориб 25 китоб оламан тушиб беринг деганида 20 минг қилиб берди. Шунда у болада жами 100минг сўм пул ошиб қолди. Пулларни эгаларига қайтаринг десам бу менинг пулим, уни ўзим ишлаб топтим, курсдегилардан 24минг деб келишган эдик. Бу китобларни сотиб олишга йўл кирага пул, вақтим, мехнатим кетди деб ошган пулни ўзига олиб қолди. У пул энди у болага халол бўладими ва у пуллардан ўз эхтиёжларига ишлатса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! У болаларнинг ҳақи қайтариб берсин. Валлоҳу аълам!