Ассалому алайкум мухтарам устоз! Сизга мухим савол билан мурожаат килишга ижозат берсангиз:Маълумки, рукя (дам солиш)га шариатда рухсат берилган. Агар такволи, солих мусулмон дам солувчи булса, унга дам солдириш афзал булади, лекин хозирда ъд -диск ва кассеталарга рукяни ёзиб олиб, эшитиш оркали хам даволаниши тугрисидаги илмий далиллар таркалмокда. Шундай далиллардан бири уз.исламбио.ъом веб сайтидаги куйидаги ликндаги маколада акс этади: ҳттп://уз.исламбио.ъом/?ъатегорй_наме=сеҳр_кузБу маколада куз теккан инсонларга дискка ёзилган рукя берилганлиги, бетоб инсон уни буш вактларида доимо тинглаганлиги сабабли шифо топганлиги суратлар воситасида ёритилган. Яна шундай маълумот муслимаат.уз сайтида чоп этилган "Сехр" маколасида хам баён этилган: Маколада куз теккан ва жин теккан кишига килинадиган муолажа баён килиниб, бу муолажа таркибида шундай амаллар хам бор: иктибос: Иккинчи ҳолат:Бемор "Руқия"ни ўқиш асносида чайқалиш (бошнинг айланиши), ёки титраш ёки бўшашиб кетиш, ёки қаттиқ оғриқни ҳис қилади. Аммо ҳушидан кетмайди. Ушбу ҳолатда беморга "Руқия"ни уч бор такрор ўқилади, агар ҳушдан кетиб, тилидан муваккал жин гапирса, биринчи ҳолатдагидек муомала қилинади, агар ҳушдан кетмаса-ю, аммо титраш ва оғриқ енгиллашиб, пасая борса беморга "Руқия"ни 3 кун ёки 7 кун, ёки 9 кун ўқиш лозим, Аллоҳ таолонинг изни билан тез орада шифо топади. Агар бемор тузалмаса ушбуларни қилиш лозим:1 - Аудио кассетага Қуръондаги "Соффат" сурасини бир марта тўлиқ ёзилиб, сўнгида "оятул курсий" (Бақара 255-оят)ни қайта-қайта ёзилади. Ушбу кассетани бемор бир кунда уч марта эшитади2 - Намозни жамоат билан ўқийди. (Эркак киши имкон қадар масжидга чиқиб ўқийди, аёл киши уйда жамоат билан ўқишга ҳаракат қилади. Иккидан ортиқ киши арабларда кўпчилик, яъни жамоат ҳисобланади);3 - Бомдод намозини ўқигач, 100 марта "Ло илаҳа илла-л-лоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодир" зикрини ўқийди. Ушбу амалларни бир ой муддат ичида бажаради." Учинчи ҳолат:Учинчи ҳолат бу касалнинг "Руқия"ни ўқиш асносида ҳеч нарсани ҳис қилмаслиги. Бундай ҳолатда яна бир бор беморда аломатлар ҳақида сўралади. Агар беморда "сеҳр ёки жин тегиш" аломатлари топилмаса, демак у сеҳрланган ҳам, жин теккан ҳам эмасдир. Янада ишонч ҳосил қилмоқ учун унга уч бор "Руқия" ни ўқиб кўриш мумкин. Агар беморда аломатлар топилса-ю, унга "Руқия"ни ўқилганда ҳеч нарсани сезмаса, - бу эса жуда кам бўлади - у ҳолда унга ушбу вазифалар топширилади:1 - Аудио кассетага "Ёсин", "Духон", ва "Жин" сураларини ёзиб беморга ушбу сураларни бир кунда уч марта эшитиш буюрилади; 2 - Бир кунда бемор 100 марта ёки ундан-да кўпроқ "Истиғфор" айтиши (яъни гуноҳларининг кечирилишини Аллоҳдан сўраб, "Астағфируллоҳ" калимасини айтиши) лозим; 3 - Бир кунда 100 марта ёки ундан кўпроқ "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи" калимасини ўқийди. Ушбу вазифаларни бир ой муддат бажаргач, беморга "Руқия"ни ўқилади ва аввалги икки ҳолатдагидек муомала қилинади." иктибос тугади.Агар эътибор бериладиган булса бу муолажаларда бошка вазифалар ва амаллар билан бир каторда кассетага ёзилган оятларни эшитиш хам киритилган. Юкоридагилардан хулоса килиб, саволимни бераман: Рукя оятларини кассета ва дискка ёзиб, касал одамга эшиттириш оркали муолажа килса буладими?Жавобингиз учун ташаккур! Хурмат ила талабангиз Умиджон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз ақлий далил келтирибсиз. Мен нақлий далилга асосланиб айтган эдим. Ҳақийқий мусулмон инсон жиҳоздан минг марта эшитганидан кўра ўзи бир марта ўқигани милиён марта афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳассун оятларни ҳар ким ўзи ўқишини тавсия қилганлар. Бировга ўқитишни эмас. Сиз бир кишининг қироат саждаси ҳақидаги ақлий далилини дам солишга таққослаган бўлсангиз, мен барча мусулмонларнинг бу дунёдаги ҳидоятчиси ва охиратдаги шафоатчиси, икки оламнинг сарвари, Роббул оламийннинг пайғамбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилмоқчи бўлдим. Ҳар кимга ниятига яраша берилади, иншааллоҳ.