Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен уйда то'нг'ич фарзандман. Оиламизда мендан бошқа ҳеч ким ибодатдамас. Яқин орада Инша Аллоҳ Уйланиш ниятим бор, Ота онам олий малумотли қизни келин қилишмоқчи мен эса ибодатли, сатр авратда юрадиган, муслима қизга уйланмоқчиман Инша Аллоҳ. То'й масаласида ҳам мен шариат буюргандай суннатга мувофиқ той қилиш тарафдориман. лекин минг афсуслар бо'лсинки, ота онамнинг фикри ундай эмас. улар мени ниятимга қаршилар. ''бизнинг о'з орзу ҳавасимиз бор, биз айтган қизга уйланиб, кейин о'зинг намоз о'қишни о'ргатаврасан дейишмоқда." Бу масала бо'йича бир нечта имом домлалалар билан гаплашдим. Улар ҳар хил фикр айтишди. Бирлари ибодатлисига уйланинг дейишса, бирлари уйланиб динни о'зингиз о'ргатсангиз бу ҳам улуг' савобли иш, лекин ота онангизни ҳам норози қилманг дейишди.шу ҳолатда нима қилсам Аллоҳ розилигини ҳам, ота онам розилигини ҳам топа оламан? Аллоҳ рози бо'лсин . жавобингиз учун олдиндан раҳмат.