Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамнинг розилиги

18:12 / 22.05.2023 | Suxrob | 444

Ассалому алайкум! Онам жахл устида сендан рози эмасман дедилар! бу сўзни айтилишига арзийдиган иш қилганим йўқ, қаттиқ жахл устида айтдилар, қандай йўл тутсам бўлади? Бу сўзни бу дунё ва у дунёга ҳукми қандай ва кечирим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу гапни айтишларига бирор сабаб бўлиши керак. Ўзингизни, амалларингизни, муомалангизни тафтиш қилиб кўринг. Айбларингизни қидиринг. Онангиздан ялиниб ёлвориб узр сўранг. Келгусида ҳеч қачон онангизни бунчалик гапни айтадиган ҳолатга олиб борманг. Доим яхшиликлар қилинг, меҳр-шафқатли бўлинг ва розилигини олинг. Охиратингизни, жаннатингизни обод қиламан десангиз уларга меҳрибон бўлинг. Онангизни розилигини олсангиз оққлик гуноҳидан халос бўласиз.

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat