Ассалому алайкум! Қўйдим деса талоқ тушади деб эшитдим, лекин қўйдим деганда шошилиб жаҳл устида айтилса, ўзи буни ҳоҳламай билмасдан айтса шунда ҳам қўйдим сўзи талоққа кирадими?
– Ва алайкум ассалом! Эр-хотин орасидаги жанжал бўлиб турганда ёки талоқ музокараси вақтида қўйдим деса талоқ тушади. Валлоҳу аълам!