- Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатнинг энг ачинарли жойи ўзини мусулмонман деб билган инсонлар тақдири қўлида бўлган Зотни амрини қадрламасликларидир. Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий бир валиюллоҳ зотни Аллоҳ қалбига илҳом қилган сўзларини ҳикоя қилиб “Эй бандам одамлар гуноҳ қилишади, гуноҳ қилаётиб ўзидан бошқа одамларни гапини, муомаласини эътиборга олишади, ҳатто энг қадрсиз бир нолойиқ инсонларни риоясини ҳам қилишади. Лекин Мени ўшанчалик ҳам қадрлашмайди, амримга зид иш қилишаверади. Гуноҳ қилаётиб ҳаммадан беркитишга ҳаракат қилади, Мени эса ўша беркитаётган одамлари қадрича ҳам кўрмайди. Кўриб билиб туришимни писанд ҳам қилмайди” деганлар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай инсонлар ҳақида
وَمَا قَدَرُوا اللَّهَ حَقَّ قَدْرِهِ وَالْأَرْضُ جَمِيعًا قَبْضَتُهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَالسَّماوَاتُ مَطْوِيَّاتٌ بِيَمِينِهِ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى عَمَّا يُشْرِكُونَ
67. Улар Аллоҳни Ўзига лойиқ қадрламадилар. Ҳолбуки, қиёмат куни ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У Зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва олийдир – деб марҳамат қилган. (Зумар сураси).
Аллоҳ бундай гуноҳ қилувчиларга муҳлат беради, лекин асло унутмайди. Асосан оилаларни бузилишига ҳам ишнинг боши Аллоҳни норози қиладиган ишлар билан бўлишидадир. Валлоҳу аълам!