Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғойиб жаноза

19:43 / 30.08.2016 | Abdurahmon | 464

Ассалому алайкум! Бир марузада ғойиб жаноза ҳақида эшитиб қолдим. Унда айтилишича бизнинг мазҳабда бу нарса йўқ экан. Лeкин бошқаларда бор. Илтимос шу ҳақида тўлиқ маълумот бeрсангизлар. Бу нарса қайси ҳадисдан олинган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم نَعَى النَّجَاشِيَّ فِي الْيَوْمِ الَّذِي مَاتَ فِيهِ، وَخَرَجَ بِهِمْ إِلَى الْمُصَلَّى فَصَفَّ بِهِمْ، وَكَبَّرَ عَلَيْهِ أَرْبَعَ تَكْبِيرَاتٍ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажоший вафот этган куни унинг ўлими хабарини етказдилар ва улар билан намозгоҳга чиқиб, уларни сафлаб, унга тўрт такбир айтдилар».

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ سِنَانٍ، حَدَّثَنَا سَلِيمُ بْنُ حَيَّانَ، حَدَّثَنَا سَعِيدُ بْنُ مِينَاءَ، عَنْ جَابِرٍ  رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم صَلَّى عَلَى أَصْحَمَةَ النَّجَاشِيِّ فَكَبَّرَ أَرْبَعًا. وَقَالَ يَزِيدُ بْنُ هَارُونَ وَعَبْدُ الصَّمَدِ: عَنْ سَلِيمٍ: أَصْحَمَةَ. وَتَابَعَهُ عَبْدُ الصَّمَدِ 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳама Нажошийга жаноза ўқиб, тўрт такбир айтдилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Ушбу ҳадисдан имом Шофеъий ва имом Аҳмад ибн Ҳанбаллар ғойибона жаноза ўқишни жоизлигига далил қилганлар. Аллома Хаттобий : “Бир киши вафот топиб, уни ён атрофида жаноза ўқувчи бўлмаслиги шарти ила ҳойибдан жаноза ўқиш мумкин” деганлар. Шофеъийлардан Рўъёний ҳам бу қавлни маъқуллаганлар. Ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳ : “Жаноза қибла тарафда бўлиши шарти билан ғойибдан ўқиш жоиз. Агар жаноза қибла тарафдан бошқа тарафда бўлса, ғойибона жаноза ўқилмайди” деганлар. Ҳанафий ва моликийлар наздида ғойибона жаноза намозини ўқиш машруъ(шариатда йўлга қўйилган) эмас. Нажошийнинг воқеъасига келадиган бўлсак, бу унинг ўзига хос бўлган. Чунки у мусулмон подшоҳ бўлиб, энг қийин ҳолатда мусулмонларга катта ёрдам қилган. Вафот қилган пайтида унга жаноза ўқийдиган бирорта киши бўлмаган. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварада туриб, Ҳабашистондаги Нажошийга жаноза намозини ўқиганлар. Кўплаб ривоятларда мўжиза тарзда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Нажоший орасидаги парда олиниб, узоқни яқин қилинган. Ҳатто жаноза Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қаршиларида кўриниб турган – дейилган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Воҳидий ривоят қилнган ҳадисда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Нажошийнинг жасади қўйилган тахта (суффа) кашф қилинди. Ҳатто уни кўрдилар ва унга жаноза ўқидилар" дейилган. Бу каби ғойибона жаноза ўқилиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хос ва у зот билан маййит орасидаги масофа қисқартирилгани ҳақидаги ривоятлар жуда кўп. Аллома Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ : Нажошийдан бошқаларга ҳам ғойиб жаноза ўқилганлиги ҳақидаги ҳадисларнинг иснодлари тўғрисида турлича танқидлар айтилганини билдирганлар. Маййит қабрга қўйилиб, тупроқ тортилгач, унга намоз ўқилмагани маълум бўлиб қолса ёки бир неча кун ўтиб, аксар гумони маййитнинг жасади чирий бошламаган, деб ҳисобласа, қабрининг устида жаноза намози ўқилади. Ғишт трилиб, тупроқ тортилишидан олдин эсга тушса, маййитни олиб, жаноза ўқиб, сўнг дафн қилинади . [1] Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Уҳуд шаҳидлари қабри устида, дафнларидан анча кейин жаноза ўқиганлари бунга яққол далил бўлади. Зотан, уларга ҳали жаноза намози ўқилмаган эди. Ғойиб(жасади ҳозир бўлмаган инсон)га намоз ўқишнинг ҳукми Ҳанафий мазҳаби уламолари: «Ғойибга жаноза ўқиш жоиз эмас», дейдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳабашистон подшоси Нажошийга ўқиган намозларини эса фақатгина у зотга хос, дейдилар. [1] Ибн Обидин, «Роддул-Муҳтор». Дорул-Кутубул-илмийя 1994. –Ж. 3, –Б. 125. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat