Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдо сотиқ

20:18 / 01.03.2022 | Boburmirzo | 754

Ассалому алайкум! Озиқ овқат савдоси билан шуғулланаман. Менинг дўконимга фирмалар тез айнийдиган маҳсулотлар (сут маҳсулотлари, колбаса, бўличка, пишириқлар ва ҳк) олиб келишганда, мабодо айниб қолса ё эскириб қолса ё кетмай қолса қайтиб олиш ё ўрнига янгисини бериш шарти билан оламан. Зарар кўрмаслик учун. Лекин рибохўрликни ўрганиш мобайнида билдимки зарарни бўйнига олмаган фойда олишга ҳаққи йўқ экан. Шу савдойим рибохўрликка кирадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай шартлар билан савдо қилиш жоиз эмас. Сотиб олаётганингизда хиёри шартни келишиб олинг. Яъни, муайян муддат ичида товарни ҳеч қандай сабабсиз  бўлса ҳам қайтариб бериш ихтиёрини ўзингиз учун шарт қилиб олинг. Ёки ўша маҳсулотларни сотиб бериш учун вакил бўлинг. Сотилмай қолса қайтариб олиб кетаверишади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat