Ассалому алайкум! Биз кореяда заводда ишлаймиз. Заводни ишчилар учун хизмат қиладиган ошхонаси бор. Шу ошхонада ҳамма ишчилар кириб овқатланади шу қаторда биз ҳам. Ошхонанинг идиш товоқларида корейслар чўчқа гўшти қўшилган овқатларни тановул қилади. Биз ҳам шу идишларда ҳалол овқатларни ошпазлардан сўраб суриштириб еймиз. Шу идишларда ҳалол овқат еса бўладими? Олдиндан каттакон раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Идиш ҳар қандай нопок бўлмасин уч маротаба ювиш билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!