Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кир ювиш порошогига туз солиб сотиш

20:25 / 20.02.2019 | SHAXRIYORXON | 1752
Ассалому алайкум! Бир танишим билан бир иш қилмоқчи эдим. Кир ювиш порошогини олиб сотмоқчидик. Тарозиси кўпроқ бўлсин деб унга туз қўшиб уни сотмоқчимиз. Танишимга бу иш ҳалол эмас десам, унинг акаси (Исломдан хабари бор инсон) агар молни ичига туз қўшилганини айтсанг ҳаром бўлмайди. Исломда бир хилларида ишорани ўзи етарли деб айтди, яъни мол оригиналмас десанг олувчига шуни ўзи етарли. Олувчи хоҳласа олади, хоҳламаса олмайди. Агар олса қолгани уни бўйнида. Асосийси сен молнии айбини айтиб сотасан ва шу билан ҳалоллаволасан деди. Шу тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Топгани ҳаром бўлади. Энг ачинарлиси ўша ишни гуноҳи зиммасига бўлиб топгани ҳам ҳаромга кетади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat