Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда қироат

18:48 / 05.06.2021 | Javohir | 1534

Ассалому алайкум! Ман намоз ўқиганимда Фотиха сурасини ва зам сурасини ўзим эшитадиган даражада қироат қиламан, эшитишимча фарз намозда овоз чиқариб ўқиш керак экан. Қайси вақтда овоз чикариб укиш керак? Ман 1-гурух ногиронман юролмайман хаттоки қўлимни юқорига кўтараолмайман. Тахорат қилишда фақат юзимни ва қўлимни хамда оёғимни юваман хаммасини қиламан фақат жинсий азони юва олмайман. Тахоратим ўтадими? Намозни ўтириб ўқийман сажда қилаолмайман рукуда бироз эгиламан ва саждада кўпрок эгиламан, намозим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма ўқиладиган оят ва дуоларни энг камида ўзи эшитадиган даражада пичирлаб ўқиш керак. Аллоҳ бандасини тоқатидан ташқари нарсага буюрмайди. Ётиб олиб ўқиганингизда ҳам тик туриб ўқиганларнинг савоби берилаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat