Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бамдод намози ҳақида

00:00 / 20.03.2011 | eski savollar | 2881
Ассалому алайкум шайх ҳазратлари Менинг саволим қуйидагича: Мен яна бир дўстим бундан беш-олти йил олдин бир танишимизникида меҳмонда эдик. Яъни у ерда ётиб (тунаб) қолдик. Эрталаб намозга энг кеч тургани мен бўлдим. Мен бориб таҳорат олиб келгунча шерикларим бомдоднинг фарзига қулоқ қоқишаётган экан, мен уларга қўшилиб фарзни бошладим. Фарз намози тугагач мен ўзим улгурмаган бамдоднинг суннатини ўқишга ҳозирландим шунда танишимиз яъни уйнинг эгаси "Пайғамбаримиз бамдод фарзидан кейин қуёш найза бўйи бўлгунча ҳеч қандай намоз ўқимаган экан" деб мени суннатдан тўхтатиб қолди. Лекин у пайтда ҳали бамдод вақти чиқиб кетмаган эди. Ўша пайтдан бери шу хусусда аниқ бир жавоб топа олмадим ҳаммада ҳар-ҳил фикр. Аниқроғи шуки масжидга эрталаб бир киши келсаю у ерда бамдоднинг фарзи бошланган бўлса у киши фарзга қўшилиши керакми ёки суннатни ўқиши керакми? Жавобингиз учун олдндан катта раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўтган сафар саволларга жавоб берганда, икки олдин буни тўлиқ ёздим. Топиб ўқинг. Савол беришдан олдин. Сайтни кўриш керак. Бор саволни такрор бермаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat