Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эшшак гўшти ҳаром қилинганидан кейин қозонлар ағдарилгани

22:32 / 28.02.2019 | Odilbek | 2547
Ассалому алайкум! Биламизки, эшшак гўшти ҳаром қилинганидан кейин қозонлар ағдарилган. Шундан сўнг саҳобалар ўша қозондан қайта фойдаланишганми? Биродаримиз устози “ҳаром ёки шунга ўхшаш нарсалар пиширилган қозондан қайта фойдаланиб бўлмайди” дептилар. Яна баъзи домлалар ҳам шундай дейишяпти. Устозимиз Шайх Ҳазратлари эса “яхшилаб ювилса, асорати қолмаса ишлатиш мумкин”, деган жавоблари бор экан. Нима қилишни билмаяпмиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Исломнинг аввалида баъзи бир нарсалардан қайтарилганида уларни эслатиб турувчи ва уларда тайёрланадиган идишларидан фойдаланишни ҳам ман қилинган. Кейинчалик инсонлар табиати улардан узоқлашиб, нафратланиш вақти келганида идишлардан фойдаланаверишга рухсат берилган. Ўшалардан бири ўша гўшт қайнатилган қозон бўлган. Кейинчалик ҳар қандай нажосат теккан идиш сирли каби ўзига шимиб олмайдиган бўлса уч бор ювиш билан покланишига ҳукм қилинган. 

عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الْخُشَنِيِّ قَالَ: قُلْتُ: يَا نَبِيَّ اللهِ، إِنَّا بِأَرْضِ قَوْمٍ أَهْلِ الْكِتَابِ، أَفَنَأْكُلُ فِي آنِيَتِهِمْ؟ وَبِأَرْضِ صَيْدٍ أَصِيدُ بِقَوْسِي وَبِكَلْبِي الَّذِي لَيْسَ بِمُعَلَّمٍ، وَبِكَلْبِي الْمُعَلَّمِ، فَمَا يَصْلُحُ لِي؟ قَالَ: أَمَّا مَا ذَكَرْتَ مِنْ أَهْلِ الْكِتَابِ فَإِنْ وَجَدْتُمْ غَيْرَهَا فَلَا تَأْكُلُوا فِيهَا، وَإِنْ لَمْ تَجِدُوا فَاغْسِلُوهَا وَكُلُوا فِيهَا، وَمَا صِدْتَ بِقَوْسِكَ فَذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ فَكُلْ، وَمَا صِدْتَ بِكَلْبِكَ الْمُعَلَّمِ فَذَكَرْتَ اسْمَ اللهِ فَكُلْ، وَمَا صِدْتَ بِكَلْبِكَ غَيْرَ مُعَلَّمٍ فَأَدْرَكْتَ ذَكَاتَهُ فَكُلْ  

Абу Саълаба Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Набийси, биз аҳли китоб қавмнинг еридамиз. Уларнинг идишларида еяверамизми? Яна ов еридамиз, камоним билан, ўргатилган ва ўргатилмаган итим билан ов қиламан, менга нималар дуруст бўлади?» дедим. У зот шундай дедилар: «Аҳли китоб(ларнинг идиши) хусусида айтганингга келсак, агар шундан бошқасини топсангиз, унда еманглар, топмолмасангиз, уни ювинглар ва унда еяверинглар. Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, камонинг билан овлаганингни еявер. Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, ўргатилган итинг билан овлаган нарсангни ҳам еявер. Ўргатилмаган итинг билан овлаганингни эса сўйишга улгуриб қолсанг, еявер». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat