Ассалому алайкум! Заводда ишлайман лекин бошлиғим номоз ўқишга рухсат бермаябди, сен 3 маҳал номозинг бор 1кунда 2соат воҳтинг кетади шу воҳтга биз сенга пул тўлаябмиз номозинг қабул бўлмайди деди, лекин мен ишимга зарарим тегмай ўқиман шунга, нима қилишни билмаяпман?
– Ва алайкум ассалом! Иш берувчингиз ўша гапни айтиб ҳаддидан ошибди. Сиз ҳақиқатда 3 маҳал намоз учун 2 соат вақт сарфлаётган бўлсангиз дарҳол бу вақтни қисқартиринг. Аслида фарз ва равотиб суннатларни адо қилиш учун жуда оз вақт кетадику. Агар шунақа кўп вақт кетаётган бўлса унинг эвазига иш вақтидан сўнг қўшимча ишлаб беринг. Валлоҳу аълам!