Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғусул

16:44 / 19.01.2023 | Botir | 934

Ассалому алайкум! Таксига минганимда бир қиз билан ёнма ён ўтириб қолдим. Пешин намозни ўқигани кирганимда таҳорат олишган таҳоратхонага киргандим ички кейимимга жуда кам миқдорда суюқлик тегибди. Шунда ғусул қилиш керакми ё тахорат олсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Чиққан нарса мазий бўлса таҳорат синган бўлади. Агар маний чиққан бўлса ғусл вожиб.

«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда лаззат билан отилиб чиқадиган суюқликдир.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади.

Ҳадиси шарифда номаҳрамга қўл текказиш ҳақида бундай дейилган:

عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل لهرواه الطبراني والبيهقي 

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". 
Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
(Табароний ва Баҳақийлар ривояти).

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل لهرواه الطبراني 

Бошқа бир ҳадисда:“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat