Ассалому алайкум! Қон аралаш балғам бурнимни чайганимда чиқаяпти, шу балғам таҳоратни синдирадими? Умуман қон оқмаяпти, балғам қон аралаш чиқаяпти ҳолос, ғуслда ҳамма жойга сув текандан кейин, бурнимни чайганимда қон аралаш балғам чикди, ғусл саҳиҳ бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Қуйиқ қон таҳоратни бузмайди. Ғуслни ҳам. Ғусл ярмига етганда таҳорат синадиган бирор иш содир бўлса ғуслни келган жойидан давом эттирилаверади. Намозга алоҳида таҳорат қилинади. Валлоҳу аълам!