Ассалому алайкум! Бир дугонам ўғлини жуда ёш уйлашган эди. Ёшлар бир-бири билан яхши эди, лекин катталарни деп ғалва чиққан. Йигит келинга “агар онангиз сизни олиб дарвозадан чиқсангиз сиздан рози эмасман”, деган. Барибир онаси келиб қизини олиб кетган. Шу бўйи онасиникида қолган. Куёвни ота-онаси ҳам ўғлини 4 ойдан кейин “учталоқ деб айтасан” дейишган. Лекин ўғил бу қандай сўз, оқибати нималигига ақли етмасдан айткан. Мана ҳозир уч йилдирки ўғил шу келинни севади. Уйга олиб келмоқчи бўлади, лекин катталар йўл қўйишмайди. “Сизлар менга айт десангизлар айтибман, лекин тушунтирмагансизлар”, деяпти. Келин ҳам турмушга чиққани йўқ. Дугонамни ўғли фақат шу қизни дейди. Ўғли бир қори акадан сўраса “онаси олиб чиқиб кетганда бир талоқ тушган кейингиси ўтмайди”, депти. Ҳозир қудалар ҳам юмшаб қолишган, лекин қайта никоҳ ҳалолми билишмаяпти.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қайта никоҳ ҳалол эмас. Улар орасига уч талоқ тушган. Сиз айтган бир қори ака илмсизлик қилибди. Розимасман дейиш билан талоқ тушмайди. Қолаверса, талоқни устига талоқ тушаверади. Валлоҳу аълам!