Ассалому алайкум Ислом ахли устозлари!
Мени исмим Иброхимали, Университетда таълим бераман.
Саволим ноўрин бўлса аввалдан узр сўрайман.
Бугун эрталаб бекатда ёшлари 60 га чамалаб қолган ўзбек онахонни учратдим. Сочлари оро берган, фақат либослари ўзларига монад эмас эди, яъни енги йўқ қизил тусли кофта, ва қизил тусли тор шим кийиб олган эдилар, тана органлари жуда хам хуник ахволда кўриниб турар, ихтиёрий эркак ва аёлни бу нарса жалб қилар эди. Мен аста ёнларига бориб аста салом бериб, мулойимлик билан тушунтирдим. Мани нотўғри қабул қилдилар шакели: сан бола эрталабдан сафарга кетаётган аёлни дилини оғритдинг, сани Худога солдим деб кетиб қолдилар. Мани дилим оғриб кўзларим қаронғулашиб кетди. Кетаётган йўлимда Оллохга тавба қилиб кетдим. Онахонни қарғиши ўринлими, бу ерда ким хақ, Сиздан ўтиниб сўрайман, аниқлик киритиб беринг. Олдиндан минадорман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Онахоннинг қарғиши ҳеч қандай ўринли эмас. Бунинг қўрқадиган жойи йўқ. Аксинча, сиз фарз ҳисобланган амри-маъруф, наҳий мункар қилган бўлиб, савоб олган бўласиз. Валлоҳу аълам!