Ассалому ъалайкум! Шунақа ҳадис борми. Имом Ғаззолийни китобларидан олдим: Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло намоз о‘қилиётганда раҳматини имомга, унинг о‘нгига,чапига, орқасига ёғдиради. Жамоатга қо‘шилган ҳар ким о‘ша раҳматдан насибасини олади». Жамоат савобига то‘ла сазовор бо‘лиш учун такбири таҳримани имом билан бирга ёки ундан со‘нг дарҳол айтишга г‘айрат қилиш керак. Жаноб Пайг‘амбаримиз (с.а.в.) саҳобалар масжидда то‘планган бир кун шундай дедилар: «Эй, саҳобаларим! Сиз, намознинг илк такбирининг фазилати қанчалигини биласизми?» У ерда қатнашаётганлардан Али (р.а.) шундай марҳамат этдилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули (с.а.в.)! Менимча имом билан бирга олинган илк такбир фазилати шундай: Бу дунё исломга қарши тажовузкор ҳолда бо‘лган душманларга лиқ то‘ла бо‘лса, бир киши улар билан жанг қилиб, уларни таъсирсиз қилиб, муваффақиятга эришса, о‘ша киши қозонган савоб такбири таҳримани имом билан айтган кишининг савобига тенг бо‘лолмайди». Бундан со‘нг Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) шундай дедилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули (с.а.в.)! Дунё то‘ла олтин, кумуш каби бойликларим боълсаю, ҳаммасини садақа сифатида тарқатсам ҳам, барибир имом билан бирга айтилган такбири таҳрима савобига етолмаган бо‘ламан». Бу савоб даражасини у ерда қатнашган саҳобалар бир-бир айтиб о‘тишгач, Пайг‘амбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: «Менга Жаброил (а.с.) келиб шундай деди: «Эй, Муҳаммад (с.а.в.)! Сизга Аллоҳ таоло салом ё‘ллади ва шундай марҳамат этди: «Ҳабибимга хушхабар беринг! Барча денгизлар сиёҳ ва барча дарахту-ниҳоллар қалам бо‘лса, еру ко‘кдагилар котиб бо‘лсалар ва намознинг такбири таҳримасини имом билан бирга айтган кишининг савобини ёзиб боришсалар, бу ёзишни қиёматга қадар давом эттирсалар ҳам о‘ша киши қозонадиган савобнинг о‘ндан бирини ёза олмайдилар». Жавобингиз учун раҳмат Масжидимиз имоми "агар имом билан бирга такбири таҳримани айтилса намоз қабул болмайди" дебдилар. Қайси тогри?
– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган жавобларни ўқинг
https://savollar.islom.uz/s/147911
https://savollar.islom.uz/s/66699
https://savollar.islom.uz/s/60169