Ассалому алайкум! Устоз намоз ўқиётганимда хаёлим кетиб, нечи марта сажда қилганим эсдан чикади, кейин қиёмга турганимда 1 марта ёки 3 марта сажда қилдим деган шубха пайдо бўлади. Шундай вазиятда иложи борича эслашга харакат қиламан. Агар эслолмасам саждаи савҳ қиламан. Агар сажда ададини тўғри қилган бўлсаму шубха туфайли саждаи савҳ хам килсам намозим дуруст бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз ўқиётганингизда телефонингизга видеога олинг. Шунда нима камчиликка йўл қўяётганингизни ўз кўзингиз билан кўриб оласиз. Фарзлардан бирортасини тарк қилган бўлсангиз ўша намозни қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!