Ассалому алайкум! Онам 50 ёшларга бориб қолдилар, лекин намоз ўқишни халигача билмайдилар. Мен қанча уринмай ўргатолмаяпман. Қандай йўл билан онамга намоз ўқишни ўргатишни маслахат берасизлар? 2). Онамга шунча йил ўқилмаган қазо намозларини мен онамга қўшилиб онам учун қазо намозларини ўқишга ёрдам берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан астойидил сўраб ҳаракат қилинг. Онангиз ҳам дуоларида сўрасинлар. Худо хоҳласа, ўрганиб оладилар. Сиз қазоларини ўқиб ёрдам беролмайсиз. Намозни ўрганиб олгунларича уйингизда эркаклар бўлса, улар имом бўлиб онангиз иқтидо қилсалар бўлади. Имомни намози адо бўлса, онангизники ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!