Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Витилиго

00:00 / 21.04.2011 | eski savollar | 5541
Ассалому Алайкум хурматли Шайх Хазратлари. Мурожаат қилишим боиси бир холат жуда қийнаётганлиги. Инсон улғайганидан сўнг ота-она фарзанди учун жуфт ҳалол истаб совчилик билан хонадонма хонадон юра бошлайди. Кўпинча бу оналар елкасига тушади. Афсуски Волидам вафот этганлар. Уйланмаганман. Опаларим келин излаб кўчама кўча мана бир неча йил сарсон. Яхши қизлар ёхуд оилалар қолмаган демоқчи эмасман, лекин жуда хам камайиб кетган. Қизлардан хаё қочган, иймон, инсоф, тақво. Улар кимдан ўрнак олишяпти хайронсан. Хақиқаттан ҳам телевидение кўпчилигини бузаяпти. Ёки ота-оналар жуда ҳам беэътибор бўлиб кетишган. Инсонни гўзаллиги иймонида, ҳаёсида ва тарбиясида эканлиги кўпчиликка ҳозир нотаниш. Мавзуда нари кетмасдан, опаларим бир яхши оиладан келин топгандай (очиғи бунда почамми ёрдами катта) бўлиб бизни учраштириб, лекин яна қаршиликка ўтиб бир қийин ҳолатга қўйиб қўйишди. Сабаби эса келиннинг онаси қўли ҳозирги кунда жуда кўп тарқалиб кетган "Витилиго" (Пес) касаллиги билан чалингани боис ва медицинада бу касаллик ген орқали фарзандга ёки унга ўтмасада кейинги авлодда учраши мумкин бўлгани учун қаршиликлар вужудга келяпти. Буни билсамда ва яқинларимга "Инсонни тақдири Аллоҳни икки панжаси орасида" деб тушинтиришим "Аллоҳ истаса бу каслликни олиб ташлаши" мукин деб айтганларим ва "Бу касаллик қўлида эмас ёпиқ юрадиган танасини бошқа бир жойида бўлганидачи", "Сизлар билиб туриб олиб берсанглар Аллоҳ Таоло Ўзи тақдирлаб касалликни олиб ташлаши мумкин" деб мурожаат қилганим ёрдам бермаяпти. Олдинига отам хам мен тарфда эдилар лекин "Касаллик" ўтиши мумкинлигини билиб улар ҳам қаршилик қила бошладилар. Очиғи кейинги авлодга ўтиши мукинлигидан чўчишяпти. Бир қори акадан шу масалда сухбатлашгандим, улар Сизга мурожаат қилиб кўришимни айтдилар. Аваллар ҳам сизга мурожаат қилиб саволларимга жавоб берганингиз учун ташаккурлар айтаман. Каттакон раҳмат. Саволимга узоқдан келган бўлсамда, ёрдам берсангиз, "Исломда" бундай касаллик тўғрисда ва ота ёки она касалликка чалинганда фарзандга ёки кейинги авлодга ўтиши ёхуд ўтмаслиги тўғрисида бирон бир хабар борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Буни табиблардан сўраш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat