Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Авиабилетлар савдоси

00:00 / 23.04.2011 | eski savollar | 1962
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху, Мухтарам Шайх Хазратлари! Сизнинг дин йулида олиб бораётган холис ёрдамингиз учун Аллохнинг Узи мададкор булишини тилаб коламан. Анчадан буён Сизнинг мухлисингизман. Сизга куйидагича саволларим бор эди:1. Мен узим авиакассада ишлайман, бизнинг корхона коидаларига биноан накд пулга авиабилет сотиб олинса, харидорга авиабилет суммасидан 5% чегирма такдим этилади. Ушбу чегирма харидорлар учун халолми?2. Уз навбатида агар ушбу авиабилетлар корхонада ишлайдиган ходимлар оркали сотиб олинса, улар учун имтиёзли 8% ли чегирма такдим этилади. Мен уз фаолиятимда ушбу имтиёздан фойдаланиб, харидорларга 5% микдорда чегирма такдим этиб, колган 3%ини узимга даромад сифатида олиб колишим мен учун халолми?3. Айрим холларда харидорлар накд пулга авиабилет сотиб олинган такдирда чегирма такдим этилиши хакида маълумотга эга булмайдилар. Шундай холларда ушбу харидордан авиабилет суммасини тулик олиб колган холда, 8% ли чегирмани корхона ходимлари узлари учун даромад сифатида узлаштиришлари халолми?Бу каби холатлар бизнинг фаолиятда куп учраганлиги туфайли, аввало шариат хукми мухимлигини хисобга олган холда Сиздан сураётган эдим. Жавобларингиз учун олдиндан рахмат! Агар савол беришда одобсизликка йул куйган булсам, маъзур этгайсиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу чегирма қонун асосида бўлса, уни харидорлар олса бўлади.2. Сиз 3% олиб қолишингиз нотўғри.3. Одамлардан яшириб олингани учун мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat