Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қаср намози тўғрисида

07:55 / 17.03.2019 | Guljakxon | 3022
Ассалому алайкум! 6 йилдан бери чет элда оиламиз билан яшаймиз. Ин шаа Аллоҳ ёз ойида ватанимизга 2,3 ой туришликни ният қилиб, сафар қилмоқчимиз. Шунда йўлда ва у ерда намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқ ҳолатида ўқиладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз четга кетиб бу ерда уй-жойингизни қолдирмаган бўлсангиз, яъни келсангиз ака-ука ёки ота-онанинг уйида яшайдиган бўлсангиз, чет элдаги турган жойингиз сизга ватани аслий бўлиб, қайтишда йўлда мусофир бўласиз, 2-3 ой бир жойда туришингиз аниқ бўлса етиб келгач намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар бу ерда уй-жой қолдирган бўлиб, яна қайтиб келиб яшайдиган бўлсангиз бу жой сизни аслий ватанингиз ҳисобланиб, етиб келишингиз билан намозларни тўлиқ ўқийсиз. Йўлда эса қаср қиласиз. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/maqola/582


Топ рейтинг www.uz Openstat