- Ва алайкум ассалом! Инсон қанчалик гуноҳдан сақланса, Аллоҳ таолонинг зикрини кўп қилса, унга бирор бир вазифани ҳожати қолмайди. Ҳатто дуолари мустажоб бўлаверганидан охиратдаги насибамни нақд олиб қўймаяпманмикан деб қўрқиб ҳам кетади. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилиб : “Эй Довуд, сен ҳам(нималарнидир) ирода қиласан. Мен ҳам ирода қиламан, аммо фақат Мен ирода қилганимгина бўлади. Агар сен Мен ирода қилган нарсага таслим бўлсанг, сен ирода қилган нарсанинг барчасини бераман. Мен ирода қилган нарсага таслим бўлмасанг ўзинг ирода қилган нарсага эришиш учун жонингни қийноққа соласан-у, шунда ҳам Мен ирода қилган нарсадан бошқаси бўлмайди” деган. Аллоҳни ирода қилгани Унга иймон келтиришимиз ва шариатига амал қилишимиздир. Инсон қанчалик динига кўп амал қилса, бу дунёда бериладигани ҳам, охиратда бериладигани ҳам уни рози қилади. Ҳақиқий илмига амал қилган инсонлар бунга шоҳиддирлар. Валлоҳу аълам!