- Ва алайкум ассалом! Яна тавба қилиши керак бўлади. Аллоҳнинг раҳмати денгиз сувига ўхшайди. Тавба қилган инсон ўша сувда чўмилиб покланган инсон ҳисобланади. Денгизга бир неча бор шўнғиб ўзини эски кирлари, балчиқлари қолган деган инсон ақлсиз ҳисобланади. Балки кирдан покланиш учун денгизга шўнғиш, баданини ишқалаш шарт бўлса тавбада бу ҳам шарт эмас. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Надомат қилишнинг ўзи тавбадир” деганлар. Тўғри бир бор сувдан пок бўлиб чиққандан кейин яна балчиққа буланса кирланади, лекин бу ювинишдан олдинги кир дейиш мутлақо нотўғри. Аллоҳнинг раҳматини пастга урмаслик керак. Денгиз сувичалик ҳам кўрмаслик бу нотўғридир. Аммо инсон ҳадеб балчиққа ботаверса-ботаверса ўзи ва кийимига ўрнаб қолади. Натижада балчиқ у учун оддий нарса бўлиб қолади. Инсон ҳиммат ҳам қилиши керак. Валлоҳу аълам!