Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳим савол

14:38 / 04.07.2022 | Elbek | 765

Ассалому алайкум! Бизнинг қишлоқда масжид номи қўйилган телеграм группа бор у гурпада бир тадбир отказилябди саловат айтиш мусобақаси ким коп саловат айтса совға беришябди. Одамлар зикир қилган саловатларини (электрон тасбеҳларидаги) расмга олиб группага ташлашябдилар кимники коп болса совға шуники экан. Саволим шундай базилари бўлиши мумкинку совға учун саловат айтмай сонини копайтириб ташлаши мумкин 2-чидан қилган зикирларини элга кўз кўз қилиш риё бўлиб қолмайдими бу борада группа админи билан тортишиб қолдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу тадбирни уюштираётганлар ҳар бир саловат айтувчининг ёнида тура олмайдику. Қўлдан келганча текшириб ўтказишаётган бўлса сиз улар билан тортишиш ўрнига қабулият ва ихлос сўраб уларнинг ҳаққига дуо қилинг. Пайғамбаримиз саллаллаҳу алайҳи ва саллам ҳам саҳобалари орасида ким қандай савобли амал қилганлигини сўраб турганлар. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَصْبَحَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ صَائِمًا؟» قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: «فَمَنْ تَبِعَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ جَنَازَةً؟» قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: «فَمَنْ أَطْعَمَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مِسْكِينًا؟» قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَا، قَالَ: «فَمَنْ عَادَ مِنْكُمُ الْيَوْمَ مَرِيضًا؟» قَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا اجْتَمَعْنَ فِي امْرِئٍ إِلَّا دَخَلَ الْجَنَّةَ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ким бугун рўзадор ҳолда тонг оттирди?» дедилар. «Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан ким бугун жанозага қатнашди?» дедилар. «Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?» дедилар. «Мен», деди Абу Бакр.
«Сизлардан ким бугун бемор кўргани борди?» дедилар. «Мен», деди Абу Бакр. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор кишида мана шулар жам бўлса, у албатта жаннатга киради», дедилар». Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat