- Ва алайкум ассалом! Никоҳ боғланиши учун бир нечта сўзлар бор. Оми халқнинг иши қийин экан, баъзилар гапни чиройли қиламан деб никоҳда шарт қилинган сўзларни ишлатмай никоҳ боғланди деб ўйлайверар экан. Шунинг учун шак-шубҳа қолмайдиган жуфти ҳалолликка сўзини қўшишни таъкидлаб ўтамиз. Тан маҳрамликка деб ўқилган бўлса қайта никох ўқиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!