Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли мавзуларда

00:00 / 31.05.2007 | eski savollar | 2192
Ассалому алайкум.1. «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим» Фотиҳа сурасининг 1-оятими? Агар ҳа бўлса нимага имом бисмиллаҳни ичида ўқиб фотиҳани овоз чиқариб ўқийди?2. Биламизки Қуръоннинг 1-ояти Иқро сурасининг нозил бўлишидан бошланган. Тугаши эса Моида 3- оятдир. Аммо, Қуръоннинг китоб шакли эса умуман бошқача тартибда саҳифаланган. Нима сабабдан Қуръон нозил бўлиш тартибида йиғилмаган? Китоб шаклидаги варианти қай тартибда саҳифаланган?3. Макка шаҳрида ҳатм Қуръонда сажда оятини имом ўқиб саждага боради. Табиийки унга эргашаётганлар ҳам сажда қилишади. Аммо Каъбани тавоф қилаётганлар имомни эшитишса ҳам сажда қилмайдилар. Бунинг сабаби нима?4. Ҳамид исмини тушунтириб берсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Ҳанафий мазҳаби бўйича «Бисмиллаҳ» Фотиҳа сурасининг ояти эмас. Шунинг учун ҳанафий мазҳабидаги имом уни овоз чиқариб тиловат қилмайди.2. Қуръони Карим 23 йил давомида тарқоқ ҳолда оят-оят бўлиб тушган. Аллоҳ таоло Ўз билган ҳикматга биноан керак вақт ва ерда керак оятни нозил қилган. Аммо Пайғамбаримиз ҳар бир оятнинг жойи қайси сурада ва қайси оятдан кейин, қайсинисидан олдин эканини айтиб борганлар. Сураларнинг тартиби ҳам шундай. Ҳаммаси Аллоҳ таолодан. Бу борада сиз айтган «вариянт» каби нарсаларга ўрин йўқ.3. Тавоф ўзига яраша ибодат. Шунинг учун тавофни бузиб қироат саждасини қилмайдилар.4. «Ҳамийд» мақталган деган маънони билдиради.Агар сиз китоб ўкишни яхшилаб ўрнига кўйганингизда жуда ҳам яхши бўлар эди.

Топ рейтинг www.uz Openstat