Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хазил

00:00 / 26.04.2011 | eski savollar | 3498
Ассалому Алайкум Шайх Хазратлари ! Савол билан мурожаат килишга рухсат берсангиз.Одамлар билан хазиллашиш дурустми ёки бу ёлгонга кирадими ?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Мазаҳ» арабча сўз бўлиб, аслида, ҳазил-мутойибани англатади. Бинобарин, ҳазил-мутойиба учун, рост гапларни гапириб, озроқ мазаҳ қилиш жоиз.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳақ гаплардан четламаган ҳолларида ҳазил қилар эдилар. Ул зот бир кишига: «Эй, икки қулоқли», бошқа бировга: «Сени туянинг боласига миндирамиз», деганлар.Қари кампирга: «Кампирлар жаннатга кирмайдилар», деганлар ва сўнгра «Воқиъа» сурасидаги «Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик. Бас, уларни бокиралар қилдик» оятларини ўқиганлар. Бошқа бир кампирга: «Кўзида оқи бор эрингми?» деганлар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазаҳларида уч нарса мужассам бўлган:1. Ҳақ бўлиши.2. Аёллар, болалар ва заиф кишилар билан бўлгани.3. Нодир бўлгани.Бу ҳолатлар доимий равишда мазаҳ қилиб юришга далил эмас. Нодир нарсанинг ҳукми доимий нарсанинг ҳукмига ўхшамайди. Бир одам ҳабашларнинг ўйинини кечаю кундуз томоша қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларни томоша қилганлар, дея ҳужжат келтириши нотўғри бўлади.Мазаҳда ҳаддан ошиш ва бардавом бўлиш манъ қилинган. Чунки, бу иш одамнинг виқорига футур етказади. Турли гина ва кўнгил қолиш ҳолатларини келтириб чиқаради.

Топ рейтинг www.uz Openstat