Ассаламу алайкум Шайҳ жаноблари! сизга саволим шундан иборат:менга олдинги ишҳонамдан болалар нафақаси берилар эди, энди енги ишга о'тганимдан кейин у эрда бундай нафақа умуман берилмас экан ва улар менга нафақани маҳалладан олишимни айтишди, маҳаллада эса бу нафақа 20минг ойлик оладиганлар учун берилар экан (ким ҳози 20000 ойлик олади ҳайронман), оиламда мен боқучиман ва ойлик маошим этмайди, ҳуллас муҳтожлигимиз бор, мен ҳужжатларни "озгина соҳталаштириб" маҳаллага топширдим ва у эрдан нафақа ола бошладик. Энди мени қийнаётган савол: шу оладиган пул болларим учун ҳалолми, уларга шу пулдан олиб келган нарсам ҳалол луқмами шунга бошим қотган... Илтимос менга то'гри ёлни корсатсангиз ва маслаҳат берсангиз, Аллоҳ ҳаққи фарзандларимни ҳалол луқма билан катта қилмоқчиман. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳалолдан кун ўтказиш имкони бўлса, ҳаромга қўл уриб бўлмайди. Маҳалладан олаётган пул кун ўтказишдан зиёда бўлса, уни олмаганингиз маъқул. Аллоҳ Ўзи бошқа тарафдан барака беради.