Уламоларимиз ов тўғрисида келган барча ояти карима ва ҳадиси шарифларни жамлаб, таҳлил қилиб, усули фиқҳ қоидаларига солиб тартибли равишда улардан чиқадиган ҳукмларни баён қилганлар. Жумладан овнинг шариатга мувофиқ бўлиши учун зарур шартларни ҳам санаб чиққанлар.Ов шариатга мувофиқ бўлиши учун овчида, ов қилиш воситасида ва ов қилинадиган нарсада бир неча шартлар мавжуд бўлиши лозим.Овчида бўлиши лозим шартлар.1. Овчи сўйган ҳайвони ҳалол бўладиган шахс бўлиши лозим. Яъни, овчи мусулмон ёки аҳли китоб бўлиши керак. Бутпараст, муртад, мажусий, ботинийларнинг овлаган ови мусулмон киши учун ҳалол бўлмайди. Шунингдек мажнуннинг ови ҳам ҳалол бўлмайди. чунки ов худди сўйиш кабидир. Ҳайвонни сўйганда сўйувчига қўйилган шартлар овда овчига ҳам қўйилган. Шунинг учун ҳам аҳли китобларнинг ови мусулмон киши учун ҳалол бўлади.2. Ови ҳалол кишининг овига ови ҳалол эмас шахс шерик бўлмаслиги керак. Бу ҳақда Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳунинг ҳадислари шарҳида батафсил тўталиб ўтилди.3. Овчи овни ният қилиш ёки ов ҳайвонини овга ният билан қўйиши шарт. Агар ов ҳайвони ўзи бўшалиб кетиб бирор нарсани ушлаб келса, ҳалол бўлмайди. Ов ҳайвонини ният билан овга қўйиш ҳайвонни сўйиш ўрнига ўтади.4. Овда «Бисмиллаҳи»ни қасд билан тарк қилмаслиги керак. «Бисмиллаҳи, Аллоҳу Акбар»ни айтиш имкони бўлиб туриб, ёдида сақлаб туриб қасддан айтмасдан овга ўқ отса ёки ов ҳайвонини қўйса, овлаган ови ҳаром бўлади.5. Овчи овга ўқ отиш ёки ов ҳайвонини қўйиш билан овни олиш орасига бошқа ишни қўшмаслиги керак. Чунки у овни дарҳол қўлга олиб жони бўлса, сўймоғи лозим. Агар бу ишни вақтида қилмаса, ов ўлиб қолган бўлса, жони бор нарса ўзи ўлган ҳукмида бўлиб қолади. Агар овчи овланган ҳайвонга етиб борганда у сўйилган ҳайвоннинг жони чиқаётган ҳолида бўлса, сўймаса ҳам ҳалол бўлади. Аммо овчи овни тирик ҳолда тутса, кейин бир муддат ўтиб ўлса, қодир бўлиб туриб сўймагани учун ов ҳаром бўлади.6. Овчи қуруқлик ҳайвонини овлаш пайтида ҳаж ёки умра учун эҳром боғламаган бўлиши керак. Эҳромдаги одам сув ҳайвонларини овласа бўлаверади.Ов воситасида бўлиши лозим шартлар.1. Ов воситаси қуролдан иборат бўлганда у ов ҳайвонига жароҳат етказадиган равишда тиғга эга бўлиши лозим. Қилич, найза, учига темир санчқи ўрнатилган камон ўқи, милтиқ ўқи кабилар. Агар ўткир нарсани овга отилганда у овнинг бирор жойини кесиб танасида узиб юборса, тана ҳалол бўлади. Аммо узилиб кетган бўлак ҳаром бўлади.Тиғи йўқ, оғирлиги билан ҳайвонга зарба етказадиган, тош, ёғоч, темир каби нарсалар билан уриб ўлдирилган овлар ҳаром бўлади.2. Ов қилиш учун ҳайвонларни восита қилиб олиниши ҳам мумкин. Булар йиртқич ҳайвонлар ва қушлардан бўлади. Ов ҳайвонларига ит, сиртлон, қоплон, лочин, бургут каби овга ўргатиш мумкин бўлган ҳайвон ҳамда қушлар киради.Ов воситаси ҳайвон бўлганда улар ила қилинган ов ҳалол бўлиши учун бир неча шартлар қўйилади.Биринчи шарт.Ов ҳайвони ўргатилган бўлиши шарт. Ов ҳайвонлари овга қўйганда бориб, ушлаган нарсасини емайдиган даражада ўргатилган бўлиши керак. Иккинчи шарт.Овчи ов ҳайвонини овлаш мақсадида, уни овга қўйиш қоидаларига риоя қилган ҳолида овга қўйиши лозим. Ов ҳайвони ўзича чиқиб кетиб овлаган нарсани еб бўлмайди. Ҳайвон ўзича овга ташланганда эгаси уни тўхтатиб туриб кейин олкишласа, ов ҳалол бўлади. Учинчи шарт.Ов ҳайвонининг овига ови ҳаром нарса аралашмаслиги керак. Мисол учун биров ўзининг овчи итини овга қўйиб ортидан борса ити билан бирга бошқа бир ит турибди. Суриштарса бу ит овга ўргатилмаган экан. Ов ҳалол бўлмайди.Тўртинчи шарт.Ов ҳайвони овни жароҳатлаб ўлдирган бўлиши керак. Агар бўғиб ўлдирган ёки уриб ўлдирган бўлса, ов ҳалол бўлмайди. балки тишлаб ёки тирнаб қон чиқариб ўлдирган бўлиши лозим.Бешинчи шарт.Ов ҳайвони ўзи овлаган ҳайвондан емаган бўлиши шарт. Агар еган бўлса, ов ҳалол бўлмайди. Овланган нарсада бўлиши лозим шартлар.1. Овланадиган нарсанинг қуввати озиқ тиши ёки чангалида бўлмаслиги, ҳашаротлардан бўлмаслиги ва керак.2. Овланадиган нарса ёввойи бўлиши шарт. Туя, сигир ва қўй каби уй ҳайвонлари ёввойилашиб кетган бўлса, овласа бўлади.3. Овланадиган нарса жароҳатланиб ўлиши шарт. Оғир нарса билан уриб, баланддан йиқилиб, қўрққанидан юраги ёрилиб ўлган бўлса, ҳалол бўлмайди.4. Овланадиган нарса овчининг кўзидан ғойиб бўлса-ю кейин қиридиб топса, ўша топилган ов худди ўзи йўқотган нарсанинг ўзи эканига ишончи бўлмаса, ҳалол бўлмайди.5. Овланадиган нарса тирик ҳолида топилса, уни тезда сўймоғи шарт.Ҳанафий мазҳаби бўйича емоқ ҳалол бўлган-у бўлмаган сувдаги-ю қуруқликдаги нарсаларни овлаш мубоҳдир. Гўшти ҳалолларини гўштидан ва бошқа нарсаларидан фойда олинади. Гўшта ҳаромларининг терисидан, жуни ва суягидан фойда олинади ва ёмомнлиги даф қилинади.