Ассалому алайкум! Уй бекасиман. Яқинда таржима бўйича иш топилиб қолди. Асли инглиз тилида ёзилган китобнинг рус тилига ўгирилганини нашриёт учун ўзбек тилига таржима қилдим. Бир опа ўртада туриб бир нечта нашриётдан буюртма олиб таржимонларга тарқатадилар кейин таржимани олиб топширадилар. Мен китобни электрон шаклда олиб, ўзбекчасини ёзиб чиқдим. Битта саҳифа 7000 сўмдан. Асосан психолигияга оид китоблар. Иккита китобдан кейин муборак ой муносабати билан 100.000 сўм мукофот беришди. Шу иш жоизми, олган пулим ҳалолми? Аввалдан раҳмат, қимматли вақтингизни олганим учун узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Таржима қилган китобларингизда иймон-эътиқодга зид гаплар бўлмаса ишингиз жоиз. Мукофот пули ҳам жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!