Ассалому алайкум! Мани ишдаги ҳўжайиним китоб сотиб олмоқчилигимни билиб қолиб 200минг сўм пул берди, мандан сизга ёрдам деб эҳсон сифатида ва бошқа яна оз бўлсада ёрдами теккан жойлари бор, ишдан чиқиб кетятганимда ҳафалашиб қолдиқ ман берган ларимга рози эмасман деди, берган нарслари моддий ҳам маънавий ҳам бўлган, роса ялиндим рози бўлмади, савол берган ёрдамлари манга ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Киши эҳсон қиладиган бўлса, Аллоҳнинг розилиги учун қилиши керак бўлади. Ўзи рози бўлиб берган нарсасини кейин рози эмасман дейиши қўйидаги ҳадисда васфи келган ҳолат каби бўлади. Агар у кишини сиз хафа қилган бўлсангиз, узр сўраб розилигини олиб қўйинг. Сизга эҳсон сифатида берган нарсалари сизга ҳалол бўлади. Имконингиз бўлса қайтариб беринг.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!