Ассалому алайкум Муҳтарам Шайх ҳазратлари! Сизни бизга йўллаётган жавобларингиздан Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин. Сизга опа-сингилларимиз номидан бир савол бермоқчи эдим. Гарчи аввал бу савол берилган бўлсада, сиздан яна бир бор жавоб беришингизни илтимос қиламан. Айтинг-чи, аёлларимизнинг памада (лаб бўёғи) дан фойдаланишлари жоиз бўладими. Айтишларича унинг таркибида чўчқа ёғи бор экан. Шу гап қанчалик тўғри эканига ўз мулоҳазангизни билдирсангиз. Жавобингиз учун минг бор ташаккур. Сиздан Аллоҳ Ҳақ Субҳонаҳу ва таоло ҳамиша ўз паноҳида асрасин!!!!!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Чўчка ёги борлиги аник бўлса, жоиз эмас. Аммо айтишларича каби ноаник гаплар билан хукм собит бўлмайди.