Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

хатна қилдириш

00:00 / 06.04.2009 | eski savollar | 3149
Ассалому алайкум шайх хазратлари.Оллох хайирли ишларингизни бардавом қилсин.Саволим шуки:Хатна қилдириш суннат деб эшитганман.лекин яқинда бир китобда о'қиб қолдимки: ''Оллох берган а'зони кесиш мумкин эмас,оллох хамма нарсани хисоб китоб билан яратган бу иш афзал бо'лса эди, о'зи кесилган холатда инсонни яратарди'' деган мазмунда.СҲайх хазратлари шу хусусида малумот берсангиз. Олдиндан рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Китоб билан китобнинг фарқи бўлади. Сиз ўқиган китоб Исломдан бехабар одамнинг китоби бўлса, керак. Агар ўша китобдаги аҳмоқона фикрга ишонилса, тирноқ ва ҳаром мўйларни ҳам олмаслик керак бўлади.Сиз ишончли ва тақводор мусулмон олимларнинг китобларини ўқинг.ХАТНААбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иброҳим алайҳиссалом саксон йилдан кейин Қадум деган жойда ўзларини ўзлари хатна қилдилар», дедилар».Набийларнинг отаси бўлган Иброҳим алайҳиссалом кексайиб қолган пайтларида ҳам ўзларини хатна қилган эканлар. Демак Аллоҳ Таолонинг бу амри ўша пайтда жорий қилинган экан. Хатна қилдириш суннатдир. Суннат бўлганда ҳам Исломнинг шиорларидан, хусусиятларидан бири саналган суннатдир. Агар бир юртнинг одамлари хатнани тарк қилишга келишган бўлсалар, Ислом давлати бошлиғи уларга қарши уруш эълон қилади. Ўғил болаларни кичиклик чоғида хатна қилдириш мусулмон халқларнинг тарк қилмайдиган одатига айланганлиги яхши иш.Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган юмшоқ тери кесилади. Ўша терини арабчада «қалафа» дейилади.Ҳанафий мазҳаби бўйича боланинг ҳолига қараб хатнани кўтарадиган бўлганда қилинади. Етти кунлик болани хатна қилиш шарт эмас.Шунингдек, заифлиги учун хатнага чидай олмайдиганларни ҳам хатна қилинмайди.Хатна қилинмаган одам вафот этса, уни хатна қилинмайди.Хатна ҳолида туғилган шахсни хатна қилинмайди. Агар хатна қилиниши лозим бўлган жойида баъзи бир тери бўлса уни олиб ташлаб лозим бўлади.Хатначининг айби ила хатна қилинган шахсга талофат етса, тавон тўланади.Хатна муносабати ила маросим қилиш машруъдир. Ўғил болаларнинг хатнасини изҳор қилиш суннат.Ёшлигида хатна қилдирилмаганларни ҳам шариат ҳукмларини бузмаган ҳолда кейинроқ бўлса ҳам, хатна қилдириш уламоларимиз томонидан тавсия қилинади. Катта ёшдаги киши мусулмон бўлса ва хатна унга зарар келтириши хавфи бўлса, тарк қилинади.Бир одам, катта ёшда мусулмон бўлгани узри учун хатна қилинмаган бўлса, адолатли бўлади ва шаҳодати қабул қилинади. Узрсиз хатна қилинмаган одамнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Хатна шофеъий ва ҳанбалийлар наздида вожиб, ҳанафий ва моликийлар наздида суннатдир. Бола туғилганига етти кун ўтгандан бошлаб хатна қилинса бўлаверади деган уламолар ҳам бор. Баъзилар етти ёшдан ўн ёшгача хатна қилинса, яхши бўлади, деганлар.Хатначи катта одамни ёки ўсмирни хатна қилиш учун авратига назар солиши жоиз.Бу ишнинг қачалик фойдали эканини мусулмонмаслар ҳам энди-энди англаб етмоқдалар.

Топ рейтинг www.uz Openstat