Ассалому алайкум! You tube ижтимойий тармоғида каналим бор эди. У канални бр дўстимдан сотиб олган эдим. Каналга автомашина нархлари, уй жой нархлари ҳақида видео жойлар эдим. У каналда манитизация тизими ёнган эди. Бу ютуб томондан реклама жойласа бўлар эди. Бунинг учун ютуб пул берар, лекин бу ихтиёрий яъни канални эгаси хоҳласа ютуб томондан бериладиган рекламани жойлайди, хоҳласа ўчириб қўяди. Шу канални ҳозир бир инсонга сотдим, яъни савдолашиб қўйдим. Мендан олган инсон ютуб томонидан берилган ҳар хил рекламаларни қўйса, яъни аёлларни авратлари очиқ ҳолдаги рекламалар ёки бошқа ношаръий рекламаларни қўйишга рухсат берса, мен ҳам унга қўшилиб гуноҳкор бўлмайманми? У инсон манитизацияни ўчириб ҳам қўйиши мумкин.