муҳтарам устоз, шайх жаноблари! Аллоҳ :жж сизнинг умрингизга ва илмингизга баракотлар, оилангизга тинчлик ва саломатлик ато қилсин ҳамда барчамизга Ўзининг улуғ жаннатларида суюкли пайғамбаримиз с.а.в. билан ҳамсуҳбат бўлиш бахтини насиб этсин! Саволим қўйидагича: Киши ёшликдаги қазо намозларини тартиб билан, санасини тайин қилиб ўқиш чоғида пешин, аср ва хуфтон каби 4 ракаатлик фарз намозларнинг сўнгги 2 ракаати қиёмида қироат ўрнида Басмаладан кейин "Фотиҳа" сурасидан бир оят ўқиш билан чекланса бўладими? Яқинда бир бирдаримиздан жоиз экан деган фикрни эшитиб қолдим. Жавобингиз учун ташаккур!