Ассалому алайкум! Мен мутсахаб қилгач истинжо қиламан нажосатни текшираман лекин ич киймимга қарасам доғ пайдо бўлибти намлик йўқ ахамияат бермасдан тахорат олиб намоз ўқидим кўйним ғаш бўлиб қолди тахоратсиз намозни хукмни билар эдим шундай бўлиб қолмадими қўрқяпман.
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз намоз ўқишни ўзи билан инсон диндан чиқиб қолмайди. Балки намозни беписанд қилиш диндан чиқаради. Сиз бундай инсонлардан эмас экансиз. Хавотирга тушманг. Иймонингиз бутун. Васвасага берилманг. Валлоҳу аълам!