Ассалому алайкум! Аввалом бор узр. Савол йўллашдан олдин саволимга тўлиқ жавоб топа олмадим шунинг учун ёзишга мажбур бўлаяпман. Клизма қилгандан кейин таҳорат олиш керакми ёки ғусл қилиб кейин намоз ўқиш керакми? Чунки мен касаллигим сабабли "GM элексир"ни ҳар куни ичиб ва ҳар куни 3-4 махал шу элексир билан кичиккина клизма қилишим шарт. Кўпроқ уйдан узоқда бўламан, намозларимни масжидда ўқишга ҳаракат қиламан, шунинг учун нима қилсам бўлади? Илтимос йўл кўрсатинглар. Олдиндан каттакон раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлиб, чексиз раҳматини ёғдирсин ва ҳар бир ишиларда баракот берсин.(Омин)
Ва алайкум ассалом! Сизни таҳорат олишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам.