Ассаламу алайкум! Излаш хизматидан излаб кўрдим, унда айтилишича эрталаб уйғонганда жинсий аъзосида намлик кўрса ғусл вожиб бўлар экан. Мен деярли ҳар саҳар уйғонганимда бир томчи рангсиз, шилимшиқ сувни кўраман. Бу маний эмас. Шу ҳолда ғусл қилишим керакми? Ҳар саҳар чўмилиш соғлигимга ҳам таъсир қилаяпти. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
Ва алайкум ассалом! У шамоллаш аломати бўлиб, унда ғусл вожиб бўлмайди. Даволатишни тезлаштиринг. Валлоҳу аълам.